«Қадриятларимиз-бебаҳо бойлигимиз» тадбири ўтказилди

Яшнобод тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан “Олмос” маҳалласида «Қадриятларимиз-бебаҳо бойлигимиз» мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирни ўтказилишидан кўзланган асосий мақсад халқимиз, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларни миллий қадриятларимизга содиқлик руҳида тарбиялаш, ҳаёт тарзимиз, маънавий-ахлоқий қарашларимизга бегона хатарли таъсирлардан ишончли тарзда ҳимоя қилишдан иборатдир.

Тадбирда Яшнобод тумани Маданият бўлими жамоаларининг чиқишлари, миллий либослар намойиши, келин салом маросими ва миллий рақслар йиғилганларга баҳорий кайфият улашди.