КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТ КУШАНДАСИ!

Яшнобод туман ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Шуҳрат Турдиқулов иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Шуҳрат Турдиқулов Яшнобод тумани давлат муассасаларида ишлаб келган ходимлар томонидан амалга оширилган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фош этган жиноий ҳаракатлар тўғрисида маълумот берди.

Айни вақтда мазкур жиноят ишлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Таъкидлангандек, жиноятнинг катта ёки кичиги бўлмайди. Ҳар бир жиноятчи эрта ёки кеч қонун олдида жавоб беради.

Агар сиз ишлаб келаётган ташкилотингизда ходимлар ўртасида коррупция холатлари ёки уларнинг шубҳали ҳаракатларига дуч келсангиз Тошкент шаҳар ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат бўлимининг 71 210-01-50(1066) телефонларига қўнғироқ қилишингиз мумкин. Маълумот берувчининг шахси сир сақланади.