Яшнобод туманида ёшлар масаласи устувор мавзусида брифинг

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларнинг таълим олишига, ўз истеъдодларини намоён қилишига барча шароитлар яратилган.

Жумладан пойтахтимизнинг Яшнобод туманида ҳам. Бу тўғрисида брифингда Яшнобод туман ХТБ бошлиғи Отабек Жумаев маълумот берди.

2021-йилда “Олмос” маҳалласида янги мактаб фойдаланишга топширилди. 1300 дан зиёд ўқувчини қабул қиладиган таълим даргоҳи жаҳон стандартларига мос равишда қисқа вақт ичида қуриб битказилди.

Шунингдек, тумандаги 61 ва 23- умумтаълим мактабларига қўшимча ўқув бинолари қурилди.

Брифингда таъкидлангандек, Яшнобод туманидаги 255 – умумтаълим мактабида “Smart class” яъни ақлли синф хонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда сўз олганлар, яратилаётган шароитлар юртимизда иқтидорли ёшларнинг сони янада кўпайишида муҳим рол ўйнашини таъкидлаб ўтишди.

Бу синф хонаси энг сўнгги турдаги компьютерлар билан жиҳозланган бўлиб, билим бериш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.