Маънавий-маърифий ва маданий тадбир

2022 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Яшнобод туманида маҳаллаларда хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни, шунингдек уларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаолликларини оширишга қаратилган тадбирларни ўтказиш РЕЖА-ГРАФИГИ асосида тадбирлар ташкил этилмоқда.
Яшнобод туманида БУГУН 1-3 секторлардаги 33 та маҳаллаларда “Жаҳолатга қарши
маърифат” ва “Либос – маънавият кўзгуси” мавзуларида диний-маърифий мавзулар мулоқотлар ўтказилди.
Шунингдек, Хотин-қизлар ўртасида тадбиркорлик билан шуғулланиш, имтиёзли кредитларни ажратиш тартиби ва бизнес режаларни ишлаб чиқиш юзасидан хотин-қизлар иштирокида тумандаги мавжуд банк ходимлари томонидан давра суҳбати ўтказилди.