МЕҲР-САХОВАТ — ЮКСАК ФАЗИЛАТ

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан пойтахтимизнинг Яшнобод туманида ҳам кўплаб хайрли тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва туман ҳокимлиги ҳамда хомий ташкилотлар ҳамкорлигида шу кунларда ногиронлиги бўлган шахслар ва кам таъминланган ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиняпти.

Зеро, меҳр-оқибат, эзгулик, хайру саховат, мурувват — халқимизга хос одат. Ўтказилган мазкур тадбир ҳам ана шу эзгу мақсадларни ўзида мужассам этди. Кучли ижтимоий ҳимоя, кам таъминланган оилалар ва ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароити яратиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидандир.

Мазкур сана муносабати билан туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ва ҳомий ташкилотлар вакиллари биргаликда имконияти чекланган фуқаролар яшайдиган хонадонлар, ёлғиз қариялар ва кам таъминланган оилаларга уйма-уй кириб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар. Ҳомий ташкилотлар томонидан ажратилган озиқ-овқат жамланмаларини уларга етказиб, бугунги байрам билан табрикладилар. Бу каби хайрли тадбирлар давом этмоқда.

Манба: www.yashnobodnews.uz