МОНОМАРКАЗДА ЙИҒИЛИШ

МОНОМАРКАЗДА ЙИҒИЛИШ

31 октябрь куни Яшнобод тумани Мономарказ мажлислар залида туман ҳокими Б.Раҳмонқулов раислигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 14 октябридаги 595-сонли “Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари” тўғрисидаги қарори ижроси тўғрисида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳоким ўринбосарлари, ҳокимликдаги барча ишчи ходимлар, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, аёллар фаоли ва ёшлар етакчилари иштирок этдилар.

Яшнобод тумани ҳокими Б.Раҳмонқулов йиғилганларга Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳияти тўғрисида гапирди. Шунингдек, мазкур қарорда белгиланган “Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари”, одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низомнинг мазмуни ҳақида, одоб-ахлоқ қоидалари талабларининг бузилиши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ интизомий ва бошқа турдаги жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланиши белгиланганлиги тўғрисида тушунтириш берди.

Вазирлар маҳкамасининг қарорига асосан Яшнобод тумани ҳокимининг 2022 йил 21 октябрдаги 302-14-203 Қ/22-сон қарорига илова тариқасида “Яшнобод тумани ҳокимлиги бошқарув аппарати ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари” ишлаб чиқилди ва бугунги йиғилишда мазкур қоидаларнинг мазмун моҳияти ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

✍️Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати