«Моҳинур» МФЙ да ҳоким қабули ўтказилди

Халқ ишончини қозониш онсон эмас.

Бунинг учун раҳбар халқ билан доимо мулоқотда бўлиши, одамларнинг муаммолари ва таклифларини тинглаши ва уларни ҳал қилиши лозим.

Хусусан, Яшнобод туман ҳокими Б. Рахманкулов ҳар куни туман аҳолиси билан қабул ўтказмоқда. Бугунги қабул “Моҳинур” маҳалласида ташкил этилди.

Маҳалла фуқаролари ҳокимга уй-жой олиш, соғлиғини яхшилаш, коммунал соҳадаги муаммоларни бартараф этиш, бандлигини таъминлаш, моддий ёрдам кўрсатиш ва кредит олишда ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Энг асосий қабулга тумандаги ташкилот ва идорларнинг раҳбарлари жалб қилинди.

Бу эса мурожаатларни янада чуқур ўрганиш ва ечимини тезлаштириш имкониятини бермоқда.

Туман ҳокимининг қабуллари барча маҳаллаларда ўтказилиши режалаштирилган.