Сессияда тўртта масала кўриб чиқилди

Халқ дупутатлари Яшнобод туман Кенгашининг 41 – сессияси ўтказилди. Сессия онлайн тарзда олиб борилди.

Яшнобод туманида бюджет даромадларини ошириш ҳамда туманда амалга оширилган ишларнинг 2021 йил иккинчи чорак якунлари юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Л. Темиров ҳисобот берди.

Сессияда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати жамғармаси бошлиғи А.Турғунов ва туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ф.Нуриддинованинг ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, 26-Жарқўрғон сайлов округида жорий йилнинг 18 июль куни ўтказилган такрорий сайлов бўйича ҳисобот берилди. Сайловда Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Шомуродов Қахрамон Эркинович энг кўп овоз олиб, ғалаба қозонди.