Нуронийлар ҳафталиги давом этмоқда

Яшнобод тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимида Кексалар хафталиги доирасида ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бугун «Донишманд» маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи нуроний онахонлар «Занги Ота» зиёратгоҳида бўлдилар.
Ушбу саёҳатдан нуроний онахонлар бир олам завқ олиб, бугунги кунда уларга кўрсатилиб келинаётган эҳтиромдан мамнун эканликларни билдирдилар ва юртимиз ривожи учун дуо қилдилар.