САМАРҚАНДГА САЁҲАТ

САМАРҚАНДГА САЁҲАТ

Маълумки, 3-9-октябрь кунлари республикамизда «Кексалар хафталиги» бўлиб ўтмоқда. Ҳафталик доирасида Тошкент шаҳар Нуронийлар жамғармаси билан Яшнобод тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими биргаликда «Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида туманнинг нуронийлари, маҳалла фаолларини Самарқанд шаҳрига саёҳатга чорлашди. Кексаларимизни эъзозлаш ва уларга эҳтиром кўрсатиш мақсадида ташкил этилган мазкур ҳайрли саёҳатдан нуроний отахон ва онахонлар бир олам завқ олиб, бугунги кунда уларга кўрсатилиб келинаётган эҳтиромдан мамнун эканликларни билдирдилар, мустақил Ўзбекистоннинг ривожи учун дуо қилдилар.