“ОДАМ САВДОСИ — ДАВР МУАММОСИ”

Одам савдоси дунё халқларини ташвишга солаётган жиддий муаммолардан биридир. Зеро, у ҳудуд ва чегара танламайди.

Куни кеча пойтахтимизнинг Яшнобод темир йўл касб-ҳунар коллежида Халқаро одам савдосига қарши кураш куни муносабати билан туман ҳокимлиги ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида «Одам савдоси — давр муаммоси» мавзусида тадбир ўтказилди.

Йиғилишни туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Феруза Раҳматуллаева очди ва олиб борди. Унда мазкур иллатга қарши курашиш, унинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш, оқибатларини камайтириш чора-тадбирларини кучайтириш ҳақида сўз борди. Жумладан, тадбирда сўзга чиққанлар  чақалоқлар савдоси бугунги кундаги глобал муаммолардан бирига айланиб бораётгани ҳақида тўхталдилар.

Тадбирда Яшнобод туман ИИОФМБ ТЭҚКБ катта тезкор вакили майор А.К.Газиев иштирок этди.

Манба: www.yashnobodnews.uz