ЯШНОБОДЛИК ЁШЛАРНИНГ ЮТУҒИ

Самарқанд шаҳрида муай-тай бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида навбатдаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда олти нафар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Яшнобод туман маҳаллий Кенгаши қошида фаолият кўрсатаётган спорт клубининг олти нафар вакили муносиб иштирок этди.

Муросасиз ва шиддатли кечган баҳсларда яшнободликлардан Дилмурод Аҳмадуллаев (43 кг) олтин, Абзалхўжа Убайдуллаев (28 кг), Муҳаммадали Солижонов (54 кг) кумуш, Нодиржон Ўктамжонов (35 кг), Ҳожиакбар Каримов (41 кг)лар эса бронза медали билан тақдирландилар.

Манба: www.yashnobodnews.uz