Расмий муносабат.

Tashkent Land телеграмм тармоғида Шаҳар 6- сон туғруқ комплекси қаршисидаги йўл қатнов қисмида носоз йўл устидан пиёдалар ўтиш жойини белгиловчи зебра чизиқлар чизилгани борасида эътироз қолдирилган эди.
Ушбу маълумотда ҳудуд Яшнобод туманига тегишлилиги таъкидланган.
Яшнобод туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан масала жойига чиқиб ўрганилганда, автомобиль йўлининг ушбу қисми шаҳар ОББ қарашли эканлигини аниқланди. Айни вақтда манзилда қайд этилган йўл носозлиги таъмирланган.