САЙЛОВ — ХОРИЖЛИК КУЗАТУВЧИЛАР НИГОҲИДА

“Янги Ўзбекистон: Янги сайловлар!”. Ана шундай шиор остида ўтказилаётган бу галги сайлов жараёнларининг адолатли, шаффоф тарзда олиб борилишини кузатиш мақсадида халқаро ташкилотларнинг вакиллари ҳамда хорижлик кузатувчилар пойтахтимизнинг Яшнобод туманида кечган сиёсий жараёнларни ҳам эътибордан четда қолдиришмади.

— Биз туманингиздаги бир неча сайлов округлари ва участкаларида бўлиб жараённи қандай ўтаётганлигини кузатиб боряпмиз, — дейди мўғулистонлик Бияма ОЮМА. — Уларда сайлов кодексида белгиланган меъёрларга амал қилинаётганлиги, шунингдек, мазкур жараёнлар халқаро сайлов нормаларига тўлиқ мувофиқ келаётганлигининг гувоҳи бўлдик. Сайлов участкаларида сайловчилар ҳамда кузатувчилар учун етарли барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, улар белгиланган талаблар асосида жиҳозланганлиги диққатимизни тортди. Муҳими, сайловларга бешта партияга тенг имкониятлар, ҳуқуқлар берилган. Партиялар ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланишяпти. Фуқаролар эса ўзлари маъқул кўрган номзодларга овоз беришмоқда.

Манба: www.yashnobodnews.uz