ҲЕЧ КИМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида бу йилги сайловларда жами 99 сайлов участкасидан сайловчилар иштирок этиш  имкониятига эга бўлишди.

Эътиборлиси, уларда беморлар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳам Ўзбекистон Олий мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят (шаҳар), туман Кенгашларига сайловида қатнашишини таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, тумандаги сайлов участкаси комиссиялари аъзолари хонадонма-хонадон юриб, ҳамюртларимизнинг ўзлари танлаган номзодларига овоз беришларини таъминлашди.

Манба: www.yashnobodnews.uz