“Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этинг!

Азиз ҳамшаҳарлар!

Президентимизнинг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сон ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сон қарорлари ижроси юзасидан туман шаҳарлар бюджетлари қўшимча маблағларининг 10 фоизини, жорий йилнинг 1 июлидан 30 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришда сизнинг иштирокингизни сўраймиз.

Бунинг учун Сиз қуйида шаҳримиз аҳолиси томонидан таклиф этилаётган тадбирларга, яъни https://openbudget.uz/ сайти орқали рўйхатдан ўтиб, овоз беришингиз ёки шу саҳифанинг қуйи қисмида жойлашган “Фикрингизни қолдиринг” тугмаси орқали ўз таклифингизни қолдиришингиз мумкин.

Яшнобод туман ҳокимлиги Молия бўлими.

Мурожаат учун: 71-296-19-10