“Smart class” нинг очилиш маросими ўтказилди

Яшнобод туманидаги 255 – умумтаълим мактабида “Smart class” яъни ақлли синф хонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда сўз олганлар, яратилаётган шароитлар юртимизда иқтидорли ёшларнинг сони янада кўпайишида муҳим рол ўйнашини таъкидлаб ўтишди.

Бу синф хонаси энг сўнгги турдаги компьютерлар билан жиҳозланган бўлиб, билим бериш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

“Smart class” да яратилган имкониятлар ёшларни таълим жараёнларида фаол бўлиш ва IT соҳасидаги тушунчаларини ортишида аҳамиятлидир.