Ҳоким қабули

1 сектор штабида Яшнобод туман ҳокими Б. Рахманкулов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Туман аҳолиси ҳокимга уй-жой олиш, соғлиғини яхшилаш, коммунал соҳадаги муаммоларни бартараф этиш, бандлигини таъминлаш, моддий ёрдам кўрсатиш ва кредит олишда ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Энг асосийси ҳар бир мурожаат юзаки эмас, атрофлича ўрганилди. Муаммоларнинг ечими изланди. Масъулларга муаммоларни ечими бўйича аниқ топшириқлар берилиб, муддатлар белгиланди.