Уч авлод учрашуви

Яшнобод туманидаги “Парвоз” тантаналар уйида “Уч авлод учрашуви” маданий-маърифий тадбири ташкил этилди.

Унда, фахрий ва нуроний отахон-онахонлар, меҳнат фаоллари, турли фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида зафар қозонган яшнободлик ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Элимиз суйган санъаткорлар томонидан ижро этилган тароналар ва рақслар кечанинг янада файзли ўтишига замин яратди.