Уч авлод учрашуви

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган турли маданий-маърифий тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси етакчилигида барча вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорлигида давом этмоқда.

Жумладан, куни кеча пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 212-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тасарруфидаги ҳарбий қисмга ташриф буюришди.

Тадбир доирасида ўқувчи-ёшлар ҳарбий хизматчиларнинг иш фаолияти, уларнинг жанговор тайёргарликлари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, ҳарбий қисмда уюштирилган маданий-маърифий тадрбирга меҳнат фахрийлари, ҳарбийлар таклиф этилиб, ўзига хос уч авлод вакиллари учрашуви ўтказилди.

Учрашувда мактаб ўқувчилари томонидан намойиш қилинган бадиий дастур йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Манба: www.yashnobodnews.uz