Яшнободликлар ғолиблар сафида

Пойтахтимиздаги Успенский номли мусиқа ва санъат мактабида «Йил аёли» кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Унда Яшнобод туманидан Гулжаҳон Мардонова «Йилнинг энг фаол ижодкори», Зулайҳо Камалходжаева «Йилнинг энг фаол ФХДЁ бўлими ходимаси», «Тарновбоши» маҳалла фуқаролар йиғини мутахассиси  Мўхтабар Турсунова эса «Йилнинг энг фаол маҳалла мутахассиси» номинацияларида ғолибликни қўлга киритишди.

Тадбирда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ўтказилган «Бувижоним кийган либослар» тақдимотида   туманнинг 244- сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9“Г”-синф ўқувчиси Насиба Абдуллаева  II-даражали диплом ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.

Манба: www.yashnobodnews.uz