«Церкуляр» насос ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Яшнобод тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги «Баркамол» МФЙ ҳудудида жойлашган, 151-сонли умумтаълим мактабининг қишги мавсумда хаво харорати кескин пасайганлиги сабабли, мактаб биносининг иситиш тизимида босим пасайган ва натижада синфхоналардаги харорат меъёрдан пасайиши кузатилди.

Юкоридаги ҳолатни ижобий ҳал этиш, ўкувчи ва ўқитувчиларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида, туман ХТБнинг Махсус-таъмирлаш эксплуатация хизмати ва 151-сонли мактаб маъмурияти билан биргаликда ҳомийлик ёрдамида мактаб биносининг элеватор бўғимига «Церкуляр» насос ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.