Эсдалик нишонлари топширилди.

Бугун Яшнобод туманида жойлашган Мономарказда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 8-ноябрдаги Фармони билан таъсис этилган
“Ўзбекистон Конституциясига 30 йил”
эсдалик нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу Фармон мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини ва мудофаа қудратини юксалтириш,
демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш, жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро
дўстлик ва тотувликни асраб-авайлаш, асосий қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб етиш, ёш авлодни қонунга ҳурмат,
Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимизни тақдирлашда муҳим омил бўлди.

Туманимизнинг меҳнаткаш ва фидоий инсонларидан 154 нафари “Ўзбекистон Конституциясига 30 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди.

Эсдалик нишонини Тошкент шаҳар ҳокимининг оила ва ҳотин-қизлар бўйича ўринбосари Нодира Умарова ва Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Рахманкулов
тумандаги бошқарма ва идоралар, тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, ҳоким ёрдамчилари,
фахрийлар ва ёшларга тантанали равишда топширди.