“Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги ишлар давом этмоқда.

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида Яшнобод туман Халқ таълими бўлими ва туман ободонлаштириш бўлими ходимлари, маҳалла раиси ва маҳалла фаоллари томонидан «Баҳор» маҳалла фуқоролар йиғини худудида жойлашган 342-мактабда хашар ташкиллаштирилиб, 400 дан ортиқ мевали дарахтлар экилди.