«Жахолатга қарши маърифат»

2022 йил 23 ноябрь куни Яшнобод туманидаги «TEXNOPARK» ҳудудида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари буйича Қўмита томонидан Тошкент шаҳар Ҳокимлиги ва туман ҳамкор ташкилотлари билан бирга «Жахолатга қарши маърифат» шиори остида маънавий маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги ва «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунларнинг мазмун моҳияти етказилди.

Шунингдек миллийлигимиз, урф одатларимиз ва қадриятларимизга эътиборли бўлиш, ёшларни ёт ғоялардан асраш, динимизга зид булган эт қарашлар, экстремистик ва террористик оқимлардан эҳтиёт бўлиш зарурлигига алоҳида урғу берилди.

Ушбу йуналиш буйича қидирувда булган шахсларнинг расмлари кўрсатилиб, «Сохта даъволар» номли видеофильм намойиш этилди ва уларни хушерлик ва огохликга чакирилди. Тадбирда 320 нафар ишчи ва хизматчилар катнашди.