Расмий муносабат

2022 йилнинг 9 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда чоп этилган видео лавҳа юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Содиқ Азимов кўчасида жойлашган «Ер тўла, пастги қаватларида СМХ кўрсатиш мажмуаси билан 13 қаватли турар жой биноси қурилиши» бино қурилиши «TRAINING PROJEСT» МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Ушбу объект бўйича ‘»ASIA PROJEСT GROUP» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа юзасидан Тошкент шаҳар Қурилиш бош Бошқармаси Архитектура Шаҳарсозлик кенгашининг 24.12.2018 йилидаги 31-1290/А-сонли хулосасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУКнинг 25.04.2029 йилдаги 238-Э-сонли ишчи лойиҳа юзасидан йиғма экспертиза хулосаси расмийлаштирилган. ҚСҲН инспекцияси томонидан 11.02.2019 йилдаги 67-Р сонли руҳсатнома берилган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.05.2020 йилдаги 343-сонли қарори ижроси бўйича Инспекция томонидан назорат иши олиб борилиб, 16.03.2020 йилида Қурилиш монтаж ишларини тўхтатиш тўғрисида ёзма кўрсатма берилган, ҳамда фуқоролик ишлари бўйича Миробод тумани судининг 13.03.2020 йилидаги № 3-17/20-сонли ажримга биноан қарздор «TRAINING PROJEСT» МЧЖдан Абдуллаева Ольга Анатольевна фойдасига жами бўлиб 268 730 911 сўм миқдоридаги компенсация пуллари тўланганлиги, ҳамда ҚСҲН инспекцияси 5.02.2021 йилида 304-сонли Қурилиш монтаж ишларини тўхтатиш бўйича берилган ёзма кўрсатма расмийлаштирилганлигини маълум қиламиз.