Сайёр_қабул

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси хамда Яшнобод туман ҳокимлиги рахбарларининг ҳамкорлигида аҳолининг мавжуд муаммоларини ўрганиш ва хал этиш юзасидан қабул бўлиб ўтди. Қабулда тадбиркорликни ривожлантириш, солиқ тизимидаги муаммолар, ўзини ўзи банд қилиш қолаверса коммунал ва ижтимоий ёрдамлар юзасидан кўплаб мурожаатлар тингланди. Бандлигини таъминлаш ва касбга йўналтириш юзасидан мурожаат қилган фуқароларнинг масалалари жойида хал этилди.