ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Яшнобод тумани 61-умумий ўрта таълим мактаби фаоллар залида навбатдаги «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви ўтказилиб «Беш ташаббус» олимпиадасида ғолибликни қўлга киритган ёшларнинг 150 нафарига медаллар, кубок ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Шу билан бирга, сектор раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди, ёшларимизнинг қизиқтираётган масалалари борасида кенг мулоқот қилинди.