Яшнобод туман ҳокимининг қабули

Яшнобод туман ҳокими Б. Рахманкулов фуқароларнинг навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда “Шоҳсанам”, “Янгинур”, “Шоҳимардон”, “Донишманд”, “Олмос”, “Ойдинкўл ва “Наврўзобод” маҳалла аҳолиси ўз мурожаатлари билан қатнашди.

Шу куни фуқаролар уй-жой олиш, ёритиш тизимлари ва йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни бошлаш учун кредит олиш, зарур дори-дармонлар ва тиббий ускуналар олишда ёрдам бериш ва бошқа масалалар билан туман ҳокимига мурожаат қилишди.

Ҳар бир мурожаат тегишли ташкилот ва масъулга йўналтирилди. Аксарият масалалар ижобий ҳал қилинадиган бўлди. Бошқа мурожаатлар ўрганиб чиқилади ва ечимини таъминлаш чоралари кўрилади.