“ЎҚЧИ — ОЛМАЗОР” МАҲАЛЛАСИ САЙЛОВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Ўқчи — Олмазор” маҳалласи сайловчилари 43-Саноат сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон “Адолат”  социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Муаттархон Абдуллаева билан учрашди.

Унда номзоднинг ишончли вакили Қундуз Сайдалиева йиғилганларни Муаттархон Абдуллаеванинг таржимаи ҳоли, меҳнат фаолияти билан таништирди.

Шундан сўнг, номзод йиғилганларни ўзининг Сайловолди дастури билан таништириб, Ўзбекистон “Адолат”  социал-демократик партиясининг беш йилга мўлжалланган энг муҳим мақсад ва вазифалари ҳақида гапириб берди.

“Ўқчи – Олмазор” — шаҳримиздаги энг кенжа ва янги маҳаллаларидан саналади. Йиғилганлар маҳалладаги аҳолини қийнаётган муаммолар ҳамда уни ҳал қилиш чоралари хусусида ҳам номзод билан фикр алмашдилар.

Манба: www.yashnobodnews.uz