БОШ ҚОМУСИМИЗ – БАХТИМИЗ ПОЙДЕВОРИ

Бош қомусимиз — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма етти йиллиги пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги мактабгача таълим ташкилотларида ҳам кенг нишонланди.

Жумладан, тумандаги 15-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ушбу қутлуғ сана муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда “Камалак” номли 15-, “Асалтой” номли 86-, “Орзу” номли 129-, “Нурафшон” номли 149-, “Гулливер” номли 329-, “Билимдон” номли 373-сонли мактабгача таълим муассасалари жамоалари иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад болажонларимиз “Конститутция нима?” ва у бизга нега кераклигини тушуниб етишлари ҳамда ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини билишларидир. Келажагимиз бўлган ёш авлодни мана шундай эркин, тинч ҳаётда яшаётганимиз аввало мустақил, суверен давлатда ҳар бир инсон тенг ҳуқуқли эканлигидадир. Қувончу шодлик билан шуни таъкидлаш жоизки, жажжи болажонларимиз бизнинг келажагимиз, умидимиздир.

Байрам тадбирида жажжи ўғил-қизлар томонидан бош қомусимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz