Ҳоким аҳолига мурожаат қилди

Бугун Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг II-чақириқ қирқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Яшнобод туман ҳокими Б.Рахманкулов туман аҳолисига мурожаат қилди.

Мурожаатда 2021 йилда туман хаётидаги муҳим соҳаларда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берилди.

Мурожаатда Яшнобод туманида “Яшил макон” лойиҳасининг амалга оширилишига ҳам тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, мурожаатда 2022 йил учун белгиланган истиқболли режалар ҳақида сўз юритилди.

Таъкидлангандек, фақатгина бирдамлик ила ҳаракат қилинса, ҳамма ўз вазифасини чин кўнгилдан бажарса кўзланган юқори марралар забт этилади.