«Ал-Бухорий» ва «Бирлашган» МФЙ аҳолиси учун ҳоким қабули ўтказилди

Бугун Яшнобод туман ҳокими Б. Рахманкулов “Ал-Бухорий” ва “Бирлашган” маҳаллаларида яшовчи фуқаролар учун қабул ўтказди.

Шу куни аҳоли томонидан энг кўп мурожаат қилинган масала бу уй-жой олиш масаласи бўлди.

Ҳар бир мурожаатчига уй-жой ҳарид қилиш учун субсидия олиш тартиби ва талаблари бўйича тушунчалар берилди.

Шунингдек, қабулда иш билан таъминлаш, ХУМШ томонидан кўпқаватли уйларга сифатли хизмат кўрсатиш, бола пулини олиш ва бошқа мавзудаги мурожаатлар тингланди.