Аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 2021 йил 23 июль қарори билан пойтахтнинг Яшнобод тумани таркибига Тошкент вилояти Қибрай туманидан 2107,4 гектар ер майдони қўшилади.

Ҳозирдан бошлаб Яшнобод туман расмийлари Қибрай туманида ўрганишлар олиб боришмоқда. Аҳолини яшаш шароити, муаммолари ва қилиниши лозим бўлган ишлар муҳокама этилмоқда.

Куни кеча Яшнобод туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси томонидан Тошкент вилояти, Қибрай тумани Чинор маҳалласида яшовчи аҳоли мурожаатларини ўрганиш бўйича сайёр қабул ўтказилди.

Қабулга келган фуқароларнинг барчаси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, тегишли тавсиялар берилди.