АССАЛОМ, НАВРЎЗИ ОЛАМ!

Шу кунларда юртимизда умумхалқ байрами — Наврўзи олам кенг тантана қилинмоқда.

Яшнобод туманидаги 155-умумтаълим мактабида Республика Маънавият ва маърифат тарғибот маркази туман бўлими билан ҳамкорликда “Ассалом, Наврўзи олам!” мавзуида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда мактаб жамоатчилиги фаол қатнашди. Ўқувчилар томонидан байрамни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар, лапар ва ўланлар ижро этилди.

Байрам тадбирига ёш ва истеъдодли хонанда Фаррух Ҳамроев ташриф буюрди. Унинг ижросидаги қўшиқлар тантанага янада файз киритди.

Манба: www.yashnobodnews.uz