ЮРТ ОБОДЛИГИ — КЎНГИЛ ОБОДЛИГИ

Яна бир неча кундан сўнг, юртимизда умумхалқ байрами — Наврўзи олам кенг тантана қилинади. Анъанага кўра, Наврўз олдидан мамлакатимизда ҳар йили кенг кўламда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш юмушлари амалга оширилади.

Жумладан, бундай хайрли ишларда яшнободликлар ҳам умумхалқ ҳашарларида уюшқоқлик ва фаол қатнашишни одат қилишган. Айни кунларда халқимизга хос саранжом-саришталик, ободлик белгиси ҳисобланган мазкур тадбир эрта тонгдан барча ҳудудларда бошланиб, маҳалла, ташкилот ва корхона ҳудудлари, ариқ-зовурлар, кўча ва хиёбонлар, муқаддас қадамжо ва қабристонларда тозалаш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Қаерда ободлик, саранжом-саришталик бўлса, ўша ерда файз-барака бўлади. Шунинг учун Наврўз байрами олдидан ўтказилаётган ҳашарда ёшу қари фаол иштирок этиб, ободликка ҳисса қўшмоқда.

Манба: www.yashnobodnews.uz