АЁЛЛАР УЧУН СЕМИНАР

АЁЛЛАР УЧУН СЕМИНАР

Бугун 31 октябрь куни Яшнобод туманида тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан «Оқила аёллар ҳаракати» аъзолари учун ўқув семинар машғулотлари ўтказилди. Ўқув семинар машғулот 4 та сектор кесимида маҳаллалардаги аёллар учун махсус ташкил этилди. Семинар аёллар томонидан қизғин қабул қилинди ва семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.