25 ОКТЯБРЬ ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМЛАРИ КУНИ

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда “25 октябрь ички ишлар ходимлари куни” муносабати билан жойларда тантанали байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Яшнобод тумани “Янгиобод” тантаналар мажмуасида ҳам Ички ишлар органлари байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда юртимиз тинчлиги ва осойишталиги учун хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ фидойи ички ишлар органлари ходимларига байрам совғалари топширилди.