КЎЧАЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ

Айни дамда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Миришкор” МФЙ Илғоршоҳ кўчасида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Режа бўйича 1940 метр узунликдаги йўлга асфальт қопламаси ётқизиш учун ҳозирда йўл таъмирлаш ходимлари тинимсиз иш олиб бормоқдалар. Илғоршоҳ кўчасидаги хонадонлар олди ва катта кўчадаги ерларни асфальт қилиш учун йўл қурувчилар бригадаси кечаю кундуз ишлаб, ишни тез ва сифатли битириш ҳаракатидалар.