БАЙРАМГА ҲОЗИРЛИК ҚИЗҒИН

Ҳар йили октябрь ойининг 25 санаси – Ички ишлар идоралари ходимлари куни сифатида бутун юртимизда кенг нишонланади. Мазкур байрамга пойтахтимизнинг Яшнобод туманида ҳам пухта ҳозирлик кўрилмоқда.

Жумладан, куни кеча туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов туман секторлари раҳбарлари ва мутасаддилар ҳамроҳлигида “Тузел” маҳалласида ички ишлар идоралари ходимлари учун кўп қаватли уйда амалга оширилган жорий таьмир сифатини кўздан кечирди. Атрофни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш борасида мутахассисларга зудлик билан қилиниши зарур бўлган юмушлар бўйича топшириқлар берди.

Манба: www.yashnobodnews.uz