“ҚУЁШ-ФИЗИКА” ИЛМИЙ-ТЕКШИРИШ ИНСТИТУТИГА САЁҲАТ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 161-сонли умумий ўрта таълим мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари устозлари ҳамроҳлигида Тошкент вилоятининг Паркент туманига саёҳат уюштиришди.

Саёҳат давомида ўқувчилар Мустақил давлатлар ҳамдўстлигида ягона саналувчи “Қуёш-Физика” илмий-текшириш институтига ташриф буюрдилар. Мутахассислар мазкур маскандаги улкан қуёш қурилмаси ва унинг фаолияти хусусида ўғил-қизларга маълумотлар беришди. Қурилманинг аҳамияти ҳақида гапирарканлар, ўқувчилар мутахассисдан ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам батафсил жавоб олдилар.

Манба: www.yashnobodnews.uz