МУАММОЛАР ЎРГАНИЛИБ, ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани 2-сектор ҳудудига кирувчи жами ўн олтита маҳаллада яшовчи ижтимоий ёрдамга муҳтож ва кам таъминланган оилаларни ўрганиш, уларнинг ҳолидан хабар олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, яқинда сектор масъуллари томонидан 15 нафар кам таьминланган оила аъзолари билан суҳбатлар ўтказилди ва уларнинг ижтимоий-маиший муаммолари ўрганилди. Улардан 3 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди. Ҳозирда 9 нафар  фуқарони кам таъминланганлар рўйхатидан чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Мисол учун, «Бешарик» маҳалласида яшовчи Евгения Кузина мазкур маҳалла фуқаролар йиғинига пуллик жамоат ишига жалб қилиниб, кам таьминланганлар рўйхатидан чиқарилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz