Бугун Яшнобод туманидаги “Ишга марҳамат” мономаркази биносида ёшлар билан билан туман ҳокимининг очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Бугун Яшнобод туманидаги “Ишга марҳамат” мономаркази биносида ёшлар билан туман ҳокимининг очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Бугун 20 сентябрь куни соат 17.00 да бошланган мазкур очиқ мулоқотга кўплаб маҳаллий ёшлар ва уларнинг ота-оналари ташриф буюришган. Учрашувни туман ҳокими Б.Рахманкулов ҳамда ҳокимиятнинг масъул ходимлари олиб борди. 17-30 ёш атрофидаги ёшлар туман ҳокимияти вакиллари билан очиқ мулоқотда ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди.
Мазкур учрашув Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 19-январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан ўтказилди.