Бугун Яшнобод ҳудудида ташкил этилган “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари” бўйича олиб борилаётган ишларнинг Яшнобод туманидаги ҳолати бўйича ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимлиги инвестициялар ташқи савдо бошқармаси биринчи ўринбосари Б.Абидов, шаҳар ҳокимиятидан мутасадди ходимлар ва Яшнобод тумани ҳокимиятидан вакиллар иштирок этишди.

Яшнобод туманидаги 61-мактаб биносида бўлиб ўтган учрашувда тадбиркор ёки тадбиркорликка қизиққан ёшлар йиғилишди. Мазкур йиғилишда туман ёшларининг инвестицион лойиҳалари, саноат зоналарида олиб бораётган амалий фаолиятлари ҳамда бугунги кунда ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида фикр алмашилди. Шу билан бирга мазкур учрашувда тадбиркорликка ҳавас қилиб юрган ёшлар учун ўқув тренинг ҳам бўлиб ўтди. Унда “стартаплар”ни қандай ташкил этиш, ёш тадбиркорларнинг фаолиятини ривожлантириш чоралари ҳамда йирик саноат корхоналари билан кооперация алоқаларини ўрнатиш борасида ёшларга керакли маслаҳатлар берилди.