Бугун Яшнобод тумани ҳокимияти мутасадди вакиллари “Олмос” маҳалласи Дилнур 4-берк кўчасидан келган фуқароларнинг мурожаатларини бориб ўрганишди.

Бугун Яшнобод тумани ҳокимияти мутасадди вакиллари “Олмос” маҳалласи Дилнур 4-берк кўчасидан келган фуқароларнинг мурожаатларини бориб ўрганишди.
Яшнобод тумани ҳокими Б.Т.Рахманкулов бошчилигида мазкур мурожаатлардаги камчиликлар жойида ўрганилди ва тез орада муаммо пудратчи ташкилот томонидан ўз ечимини топиши тўғрисида вазифа топширилди. Шунингдек, янги тортилган СИП кабелларини улаш ишлари юзасидан туман электр тармоқлари корхонасига ҳам аниқ кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга Дилнур 4-берк кўчасида фуқаролар томонидан қурилган ноқонуний қурилмалар борлиги аниқланиб, уй эгаларига мазкур ортиқча тўсиқларни бартараф этиш лозимлиги тушунтирилди.