Кун.уз сайтида Яшнобод тумани «Маърифат» маҳалласидаги йўлларнинг таъмирталаблиги ва бошқа муаммолар акс этган танқидий видеолавҳадан сўнг зурур чоралар кўрилиб, “Маърифат” маҳалласидаги кўчаларини асфальт қилиш, коммунал соҳадаги бошқа камчиликларни бартараф этиш ишлари амалга оширилди.

Кун.уз сайтида Яшнобод тумани «Маърифат» маҳалласидаги йўлларнинг таъмирталаблиги ва бошқа муаммолар акс этган танқидий видеолавҳадан сўнг зурур чоралар кўрилиб, “Маърифат” маҳалласидаги кўчаларини асфальт қилиш, коммунал соҳадаги бошқа камчиликларни бартараф этиш ишлари амалга оширилди.
Бугун Яшнобод тумани ҳокимлиги ходимлари “Маърифат” маҳалласига бориб, 17 сентябрь куни бошланган кўчаларни асфальтлаш ишлари тугатилгани ва яна қўшимча таъмирлаш ишлари олиб борилгани билан яқиндан танишдилар.
Хусусан,

1. Мурғоб кўчаси 3000 кв.м капитал таъмирдан чиққан;
2. Баку, Қашқадарё, Мурғоб кўчаларига жами бўлиб 6350 п.м канализация ўтказилган;
3. Мурғоб ва Қашқадарё кўчаларининг боғланган қисмида, Мурғоб кўчанинг юқори қисмида ва Мурғоб 1-тор тепа ва пастки қисмида 4 та дона катта қувурлар ўрнатилган;
4. Мурғоб 1 тор, 3 ва 4 берк кўчалари 2000 кв.м асфалт қопламаси билан қопланган;
5. Қашқадарё 1 берк кўчаси ва Қашқадарё кўчасининг 3/1 қисми 500 кв.м асфальт қопламаси билан қопланган;
6. Фарғона йўли 13/6, 13/26, 13/29,15/10 ,15/9 ва13/7 уй олд қисми ҳамда атрофлари 2000 кв.м. асфалт қопламаси билан қопланган:
7. Боку кўчаси 112 дан 150 уйгача канализация қувурлари ўтказилган;
8. Мурғоб 1-берк кўчаси канализация қувурлари насоси алмаштирилган;
9. Мурғоб кўчаси 41 уй орқасида жойлашган болалар ўйингоҳи тўлиқ таъмирланган;
10. Фарғона Йўли кўчаси 15/10 ва 15 уйларни том ва фасад қисмлари таъмирланган;
11. Фарғона Йўли кўчаси 23 уй ДМТТ Капитал таъмирланган;
12. Фарғона Йўли кўчаси 23 уй ДМТТ Капитал таъмирлаш ҳамда махалла худудида янги болалар боғчасига ташкил қилинди.
13. Қуйидаги уйларнинг том ва фасад қисмларини таъмирланди: Фарғона йўли 13/29 уй; Фарғона йўли 15/4 уй; Фарғона йўли 15/6 уй; Фарғона йўли 15/8 уй; Фарғона йўли 15/9 уй; Фарғона йўли 15/10 уй; Фарғона йўли 23/35 уй; Боку 214 уй.

Мазкур қурилиш таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Обод қишлоқ» ва «обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 02.04.2021 йилдаги ПҚ-5048-сон қарори асосида амалга оширилмоқда.

Яшнобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати