Расмий муносабат

Ҳурматли Олимжон Гулмаматович!
Сизнинг депутат Расул Кушербаевга йўлланадиган мурожаатлар учун очилган махсус телеграм каналда эълон қилинган хатингизга мувофиқ шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги “Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартибини тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги № 409-сонли қарори билан тасдиқланган Низомининг 2-бобида диний ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига асосан ташкил этилиши, фаолият кўрсатиши, Ўзбекистон Республикасида ташкил этиладиган диний ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ёки тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг юридик шахс мақомига эга бўлиши ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўз фаолиятини амалга ошириши мумкинлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, жоме масжид қурилиши масаласида Тошкент шаҳар Мусулмонлар идораси ва Қурилиш Бош бошкармасига мурожаат этишингиз максадга мувофиклиги билдирилади.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрда қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-445-сонли қонунига асосан, агар Сиз мазкур жавобдан норози бўлсангиз, юқори турувчи ташкилот ёки суд органларига мурожаат қилиш хуқуқига эга эканлигингизни эслатиб ўтамиз.
Иккинчи манзилга маълумот учун.