МАҲАЛЛАЛАРАРО СПОРТ МУСОБАҚАСИ

МАҲАЛЛАЛАРАРО СПОРТ МУСОБАҚАСИ

Яшнобод туманида жойлашган 230-сонли ўрта таълим мактабида “Менинг оилам спортчи” мавзусида спорт мусобақаси ўтказилди. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ўтказилган мазкур спорт мусобақасида 3 та маҳалла фуқаролари йиғинидан 3-гуруҳ иштирокчилар иштирок этишди. Иштирокчилар Спорт мусобақасининг 5 шарти бўйича ўзаро куч синашиб берилган топшириқларни якунлашди. Спорт танлови натижаларига кўра:
1-ўрин – Уйсозлар маҳалласининг “Қалдирғочлар” жамоаси;
2 – ўрин – Янгинур маҳалласининг “Шунқорлар” жамоаси;
3 – ўрин – Нодира маҳалласининг “Зукколар” жамоасига насиб этди. Иштирокчилар Маҳалла хайрия жамоат фондининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.