“ОИЛА МУҚАДДАС” ТАДБИРИ

“ОИЛА МУҚАДДАС” ТАДБИРИ

Яшнобод туман оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан «Иқбол» маҳалласида «Оқила аёллар» ҳаракати аъзолари иштирокида «Оила муқаддас» тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда «Оқила аёллар» ҳаракатидан бириктирилган масъул М.Мирсаидова маъруза қилди. М.Мирсаидова ўз нутқида оила институтини мустаҳкамлаш, қадриятларни қадрлаш ва оилаларда фарзандлар тарбияси энг муҳим масалалардан эканлиги тўғрисида муҳим тавсияларни бериб ўтдилар. Тадбир жараёнида иштирокчилар томонидан тайёрланган саҳна кўриниши орқали оқила аёллар иштирокида ажрим ёқасидаги оилани яраштириш жараёни намойиш этилди.