МАҲАЛЛАНГ ТИНЧ — ЮРТИНГ ТИНЧ!

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 52-сонли умумтаълим мактабида туманда фаолият олиб бораётган отинойилар, Умра сафарига бориб келган ва Ҳаж сафарига жўнаб кетаётган аёллар иштирокида “Маҳалланг тинч — юртинг тинч!” мавзусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Феруза Раҳматуллаева очди ва олиб борди.

Йиғилишда онахонларга Ҳаж ибодатида ўзбекона одоб-ахлоқ билан бориб келишлари, қайтгандан сўнг, кийиниш маданиятига риоя этган ҳолда юришлари ва келин-қизларни ўраниб юришга даъват этмасликлари, айниқса, мактаб ўқувчиларининг ўқувчининг формасида таълим олишлари зарурлиги борасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ҳожи оналар маҳаллалардаги нотинч оилаларга бириктирилган ҳолда, айниқса, ажримларни олдини олиш ишларида фаол иштирок этишлари зарурлиги айтиб ўтилди.

 

Манба: www.yashnobodnews.uz